"Челси" "Кристал Пэлас" футболчисига қизиқиш билдирмоқда

Aslanov Jasurbek
18 дек 2017, 14:59
"Челси" қишда таркибни "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси Уилфрид Захага қизиқиш билдирмоқда.

Лондон клуби рахбарияти хавбекка қизиқиш билдирмоқда, аммо ҳозирча уни ёзда ёки қишда сотиб олиш борасида бир қарорга келгани йўқ.

25 ёшли ивуарликка "Арсенал" ва "Тоттенхэм" қизиқиш билдирмоқда, шу сабабли кўклар вазиятни кузатиб, керакли пайтда Захани қўлга киритишмоқчи.

Жорий мавсум футболчи АПЛнинг 12та учрашувида майдонга тушиб, 4та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror