

"El Desmarque" хабарига кўра, "Бавария" хавбеки Филиппе Коутиньо "Челси" қизиқишлари доирасига тушиб қолган. Аммо ўртада бир муаммо бор. Лондонликлар ярим ҳимоячи учун "Барселона"га 120 миллион евро тўлай олмаслиги мумкин. Шу боисдан улар нархни тушириш борасида ишлашмоқда.
Қайд этилишича, ёзда Виллиан "Челси"ни тарк этади ва унинг ўрнини Коутиньо эгаллайди.
Филиппе ушбу мавсумда "Бавария" таркибида 15 ўйинда 6 гол урди ва 5 ассистликни амалга оширди.



