“Челси” Кепани Тер Штегенга алмашишни ўйламоқда

Eldor Akmurzayev
21 июл 2020, 19:45
Бу ҳақда Mundodeportivo хабар бермоқда.

Манбага кўра, “аристократлар” “Барселона” кипери Марк Андре тер Штегенни сотиб олмоқчи. Клуб мазкур трансферга Кепа Аррисабалагани қўшишга ҳам тайёр. Шу орқали, лондонликлар германиялик дарвозбон учун тўланадиган товон пулидан маълум қисмини тежаб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, тер Штегеннинг “Барса” билан амалдаги келишуви 2022 йилга мўлжалланган. Раҳбарият у билан шартномани узайтирмоқчи, аммо посбон ҳозирча бунга ижобий жавоб қайтармади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Mundodeportivo