

Антони Конте Осиё турнесига 25 нафар футболчини олиб кетди, аммо уларнинг орасида Неманья Матич, Курт Зума ва Диего Косталар йўқ.
"Манчестер Сити"дан "Челси"га ўтган посбон Вилли Кабальеро эса таркибда мавжуд. "Рома"дан "кўклар" сафига қўшилган Антонио Рюдигер эса, кейинроқ "Челси" йиғинига қўшилади.
"Челси" 25 июль куни "Бавария" билан Халқаро Чемпионлар Кубоги доирасидаги баҳсда майдонга тушади.



