"Челси" ҳужумга "чопқир от"ни олиб келмоқчи

Tolibjon Qosimov
17 июл 2017, 15:14
Матбуот деярли ҳар куни "Челси"нинг "Боруссия" (Дордмунд) ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгга қизиқиши ҳақида ёзмоқда.

Лекин, Ханс-Йоахим Ватцке габонлик футболчи борасида таклиф олинмаганини эълон қилди. "Sky Sports"нинг маълум қилишича эса "аристократлар" раҳбарияти Обамеянгни харид қилиш борасида якуний қарорга келган.

Манбанинг тасдиқлашича, "кўклар" "чопқир от" билан имкон қадар тезроқ шартнома тузмоқчилар. Инглизлар у учун 70 миллион фунт таклиф қилишмоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Sky Sports