"Челси" ҳимоячисидан қутулмоқчи

Mirjalol Normatov
26 июл 2023
"Челси" ҳимоячиси Тревор Чалоба ёзда жамоадан кетиши мумкин.

"Челси"дагилар ҳам ҳимоячидан қутулиш ниятида. Бироқ футболчининг ўзи кетиш ниятида эмас. У ҳам Конор Галлахер каби жамоанинг асосий футболчиси бўлишни истамоқда. Бироқ "Челси" уларни тезроқ сотиб юбориш ниятида.

Айтилишича, "Челси"  ва "Интер" Чалобанинг трансфери борасида музокараларни бошлашга яқин турибди. Ўтган мавсумда АПЛнинг 33 ўйинида қатнашган Чалобанинг жамоадан кетиш эҳтимоли юқори ҳисобланмоқда.

Аммо унинг клуб билан яна 5 йиллик шартномаси бор. Чалобанинг трансфер суммаси 18 млн еврога баҳоланмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal