"Челси" ҳимоячиси сафдан чиқди

Mirjalol Normatov
6 окт 2022, 22:31
"Челси" ҳимоячиси Уэсли Фофананинг тиззасида муаммо аниқланди.

21 ёшли футболчи ЕЧЛ 3-тури доирасидаги "Милан"га (3:0) қарши ўйинда жароҳат олган ва 37-дақиқада алмаштирилганди. Аввалига ушбу жароҳат унчалик жиддий деб айтилмаганди. Бироқ бу кутилганидан кўра жиддийроқ бўлиб чиқди.

Фофананинг тикланиши 4-6 ҳафтага чўзилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Фофана ёзда 70+5 миллион евро эвазига "Лестер"дан трансфер қилинган.

Фофана ушбу мавсум АПЛнинг 4 ўйинида қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal