

Томонлар битим борасида келишувга эришишди. Гилмор янги клубида 2022 йилнинг июнига қадар ўйнайди. Ўйинчи кетганини жамоа устози Томас Тухель ҳам тасдиқлади.
"Челси" Гилморни бўлажак асосий таркиб ўйинчиси сифатида кўрмоқда, аммо айни дамда у кўпроқ ўйнаши керак. У "Норвич"да ўйин амалиётига эга бўлиши лозим.
Гилмор якунланган мавсум Англия чемпионатида "Челси" таркибида 5та ўйинда майдонга тушди.



