

AS нашри хабарига кўра, "нафақахўрлар" футболчининг ўзи билан ўтиш масаласини муҳокама қилишган. Манбага кўра, учрашув анча муваффақиятли ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Барселона" Гави билан янги шартномани расмийлаштира олмагани футболчининг "Камп Ноу"даги келажагини хавф остига қўйганди. "Челси" ярим ҳимоячига анчадан бери кўз тикиб келмоқда, бироқ унинг Каталония жамоаси билан битимни узайтириши "кўклар"ни келишувдан қайтишга мажбур қилди.
Гави жорий мавсум Испания чемпионатида 1 та тўп киритди ҳамда 3 та голли узатмани амалга оширди. 18 ёшли ярим ҳимоячи "Golden Boy" мукофотининг амалдаги соҳиби ҳисобланади.



