

"Аристократлар" битимни душанбанинг сўнггига қадар имзолашмоқчи. Англия клуби 23 ёшли француз учун 60 млн евро ишлатишга тайёр.
Шу билан бирга "Челси" ўйинчини жорий мавсум сўнггига қадар Андалусия клубига қолдиради.
Кунде жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.



