

Ўйин амалиёти йўқлиги туфайли испаниялик футболчи жамоани қишда тарк этиши мумкин.
Маълумотларга кўра, "Челси" Фабрегас ўрнига "Барселона" ярим ҳимоячиси Денис Суаресни харид қилмоқчи. Суарес ҳам Сеск каби ўйин амалиётисиз қолиб кетмоқда. Жорий мавсум у бир марта захирадан майдонга тушди.
Суареснинг ўзи январдаги трансфер ойнасида "Барселона"ни тарк этмоқчи. Хавбек 16,6 млн. еврога баҳоланмоқда.



