

"Челси" "Бенфика"дан Энцо Фернандесни қўлга киритиш борасидаги таклифни қайта тиклади, деб хабар берди "The Telegraph". Португалия клуби аргентиналик ярим ҳимоячи учун камида 120 миллион евро талаб қилмоқда. "Бенфика" эса ўз позициясида қатъий турибди.
Аввалроқ "Челси" лиссабонликларга 100 миллион евро ва Ҳаким Зиешнинг хизматларини таклиф қилганди. Ёки 120 миллионни бўлиб тўлашни истаганди, бироқ "Бенфика" бир вақтнинг ўзида тўлиқ суммани олишни истаяпти.



