"Челси" Диего Коста ва "Атлетико" туфайли 61 млн. евро йўқотиши мумкин
05 июл 2017 12:55
Янгиликлар
"Челси" Диего Коста ва "Атлетико" туфайли 61 млн. евро йўқотиши мумкин
"Челси" ўз ҳужумчиси Диего Коста туфайли қийин вазиятга тушиб қолди.
Инглиз клуби яқин кунлар ичида Диего Костани бошқа клубга сотиши керак, чунки жамоа бош мураббийи Антонио Конте уни мавсумолди тайёргарликда кўрмоқчи эмас. Бу ҳақда "Атлетико" яхши билади ва улар юзага келган вазиятдан фойдаланиб қолишмоқчи. Коста "Атлетико"дан бошқа ҳеч қаерга ўтишни истамаяпти, испан клуби эса футболчи учун 25 млн. евро таклиф қилмоқда. "Челси" 2014 йилда футболчи учун "Атлетико"га 35 млн. евро тўлаган эди. Инглизлар ўзи сарфлаган пулни тўлиқ қайтариб олмоқчи, бироқ вазият улар ўйлаганидек эмас.
Олдинроқ Хитойнинг "Тяньцзинь Цюаньцзянь" клуби футболчи учун 86,5 млн. евро таклиф қилганди, аммо футболчи рад этди. Шундай қилиб, "Челси" Диего Коста туфайли 61 млн. евро йўқотиши мумкин.
Фикрлар