"Челси" Агуэро учун курашмоқчи
18 мар 2021 12:44
Янгиликлар
"Челси" Агуэро учун курашмоқчи
"Манчестер Сити" форварди Серхио Агуэро фаолиятини Англиянинг бошқа бир клубида давом эттириши мумкин.
32 ёшли аргентиналик футболчининг хизматларига "Челси" қизиқиш билдирмоқда. "Аристократлар" уни текинга ўз сафларига жалб қилишмоқчи, сабаби унинг "Сити" билан тузган шартномаси ёзда якунига етади.
Олдинроқ хабар берилганидек, Серхио "Барселона"га ўтишга яқин. Ҳатто унинг испан клуби билан келишувга эришгани борасида ҳам хабарлар янграмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи "Манчестер Сити"га 2011 йилда Мадриднинг "Атлетико" клубидан ўтган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар