

"Кўклар" форвард Тэмми Абраҳамни сотишга ва 40 миллион фунт атрофидаги таклифни кўриб чиқишга тайёрлар.
"Челси"дан мавсум сўнггида шунингдек Оливье Жирунинг ҳам кетиши кутилмоқда. Француз ва Абрахамнинг кетиши "Челси"га янги ўйинчи учун ҳафтасига 200 минг фунт маош бериш имконини беради.
Олдинроқ, "Челси"нинг "Боруссия" (Дортмунд) форварди Эрлинг Холанд ва "Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукакуга қизиқиш билдираётгани айтилган эди.



