"Челси" Абрахам учун 50 миллион евро талаб қилмоқда
14 авг 2021 12:53
Янгиликлар
"Челси" Абрахам учун 50 миллион евро талаб қилмоқда
"Челси" ҳужумчи Тэмми Абрахам учун 50 млн евро талаб қилмоқда.
23 ёшли англиялик футболчи учун "Рома" ва "Арсенал" клублари даъвогарлик қилмоқда. Айни дамда энг катта таклифни итальян жамоаси берди - 45 миллион евро.
Абрахам 2020/21 йилги мавсум "Челси" сафида 32та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 6та ассист қайд этди.
Transfermarkt ўйинчини 38 миллион еврога баҳоламоқда. Кеча маълум бўлганидек, форвард "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти.
Фикрлар