

"TransferLIVE" хабарига кўра, томонлар 25 ёшли футболчининг трансфери борасидаги музокараларни муваффақиятли якунлашган. Фекир 56 млн евро эвазига "Стэмфорд Бриж"га кўчиб ўтади.
Фекир ўтган мавсумда "Лион" таркибида 40 учрашувда қатнашди ва 23 гол уриб, 8 голга ассистентлик қилди.



