

Бу ҳақда "Evening Standard" нашри хабар бермоқда.
"Кўклар" хайрлашиш истагида бўлганлар рўйхатида Трево Чалоба, Коннор Галлахер, Ян Матсен ва Армандо Броя бор. Охирги икки футболчи энди бошқа клубларда ижара асосида ўйнамоқда.
Шу билан бирга, лондонликлар ёзда янги ҳужумчи, чап қанот ҳимоячиси ва марказий ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.
Аввалроқ "Челси" "Реал" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.



