"Челси" 4 нафар футболчининг клубдан кетишини эълон қилди

Оқил Абдубарноев
10 июн 2022, 20:10
"Челси" тўрт нафар футболчи эркин агент сифатида жамоани тарк этишини эълон қилди.

"Реал"га ўтган Антонио Рюдигердан сўнг ҳимоячилар Андреас Кристенсен ва Жейк Кларк-Салтер, шунингдек, ярим ҳимоячилар Дэниэл Дринкуотер ва Чарли Мусонда жамоани эркин агент сифатида тарк этишди.

Кристенсен "Челси" тарбияланувчиси ҳисобланади, у 2014 йилда асосий жамоада дебют қилди, кейинчалик икки мавсумни Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"сида ўтказиб, Лондон клубига қайтди ҳамда "аристократлар" билан Чемпионлар лигасини ҳам ҳисоблаган ҳолда 6 та совринни қўлга киритди.

Дринкуотер 2017 йил “Лестер”дан “Челси”га ўтганди. У "кўклар" сафида бор-йўғи 23 та ўйинда майдонга тушди, асосан, у турли клубларда ижара асосида ўйнади.

Чарли Мусонда ҳам "Челси" тарбияланувчиси саналади. Футболчи асосий жамоада бор-йўғи 7 та ўйинда майдонга тушди, у ҳам асосан, бошқа клублар сафида ижара асосида ҳаракат қилди.

Жейк Кларк-Салтер 16 йил давомида клуб билан бирга бўлди, бироқ атиги икки марта асосий таркибда ўйнади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: chelseafc.com