“Челси” 3 йил ичида иккинчи марта ЕЧЛдан қуруқ қолди

13 май 2018, 22:35
АПЛнинг охирги турида “Ньюкасл” ўз майдонида “Челси”ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

Шу тариқа “Челси” 3 йил ичида иккинчи марта Чемпионлар Лигасига йўлланма ола билмаяпти. 2015/16 йилги мавсумда жамоа 10-ўринни эгаллаган, кейинги мавсумда эса АПЛ чемпиони бўлганди.

Жорий мавсумда “Челси” ЕЧЛнинг 1/8 финалига чиқди, бироқ “Барселона” томонидан тўхтатилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia