"Чангалзорга қайт, маймун". Виллианни ҳақорат қилишди

Aziz Tukhtamuradov
20 фев 2021, 08:26
"Арсенал" футболчиси Виллиан Инстаграмда ирқий камситишларга дучор бўлди.

32 ёшли бразилиялик футболчи шахсий хабарлар орқали ўзига юборилган ирқий камситиш мазмунидаги скриншотларни кўрсатди. 

"Чангалзорга тезроқ қайт, маймун", - деб ёзган фойдаланувчилардан бири. 

Яна бир одам эса унга маймун ва бананнинг эможиларини юборган. 

Футболчининг ўзи эса "Ниманидир ўзгартириш керак. Рацизмга қарши кураш давом этмоқда" деб ёзган. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: instagram.com/willianborges88

Сўнгги янгиликлар

Барча ›