UZ

Сўнгги янгиликлар

16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  2 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  1 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  21 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  3 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  6 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3

Championat.asia ва Transfermarkt ҳамкорликда Суперлигада август ойининг энг яхшиларини аниқлади Янгиликлар

Championat.asia ва Transfermarkt ҳамкорликда Суперлигада август ойининг энг яхшиларини аниқлади

Тransfermarkt ва Championat.asia Ўзбекистон Суперлигасида яна бир ой якунларини сарҳисоб қилди

Икки сайт ҳамкорлиги доирасида август ойининг энг яхши мураббийи ва энг яхши футболчиси аниқланди. Овоз беришда Championat.asia ходимлари ва Тransfermart порталининг рус тилидаги версияси муҳаррирлари иштирок этди. Қолаверса, Тошкентнинг “Локомотив” клуби собиқ устози Денис Коростиченко ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси, бугунги кунда мураббийлик фаолияти билан шуғулланаётган Бахтиёр Ашурматов мутахассис сифатида иштирок этди.


Тимур Кападзе кетма-кет иккинчи марта Суперлигада ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Унинг қўл остида “Олимпик” “Сурхон” (5:0) ва “Сўғдиёна”ни (1:0) мағлуб этган бўлса, яна икки учрашув – “Қўқон” ҳамда “Пахтакор”га қарши ўтказилган учрашувлар бир хил 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган. Кападзе 53% овоз олиб, энг яқин таъқибчиси “Навбаҳор”дан Самвел Бабаянни 26% ортда қолдирди.




Кескин курашда “Навбаҳор” ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров Суперлиганинг август ойидаги энг яхши футболчисига айланди. У “Олимпик” ҳужумчиси Отабек Жўрақўзиевдан бор-йўғи бир овоз олдинда эди. Тўртта ўйинда Искандеров “гол+пас” тизими бўйича 1+1 ҳисобини қайд этди. У “Навбаҳор”нинг Ўзбекистон кубоги ярим финалига чиқишига ҳам ёрдам берди. 1/8 финалда “Олимпик”га қарши ўйинда ўз ҳисобига (1:0) голли узатма ёзиб қўйган бўлса,  “Пахтакор” билан чорак финал ўйинида (2:1) дубль қайд этди.



Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика