Championat.asia: Элдор Шомуродов "Интер"га қарши ўйинни захирада бошлайди

Tolibjon Qosimov
24 окт 2020, 17:34
Бугун Италия А Сериясида 5-тур беллашувлари давом эттирилади.

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Женоа" клуби ўз майдонида Антонио Конте бошчарувидаги "Интер"ни қабул қилади.

"Championat.asia"нинг тасдиқланган маълумотларига кўра, "Женоа" таркибида Шомуродов бугунги ўйинни захира ўриндиғида бошлайди.

"Стадио Луижи Феррарис" стадионида ўтадиган "Женоа" - "Интер" баҳси Тошкент вақти билан 21:00да старт олади. Учрашув Матч! Футбол 2 (Россия) телеканали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади. Бундан ташқари, ўйин сайтимизда матнли трансляция қилинади.

ИТАЛИЯ А СЕРИЯСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ


Эслатиб ўтамиз, Элдор олдинги турда "Верона"га қарши асосий таркибда бошлаб 63-дақиқага қадар майдонда ҳаракат қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia