

"Corriere dello Sport" хабарига кўра, туркиялик хавбек "Милан"ни тарк этмоқчи эмас ва яқин вақтлар ичида шартномасини узайтирмоқчи. Хоқон клубда қолиш учун йиллик 2,5 млнлик маошини кўпаймаслигига ҳам рози бўлмоқда.
26 ёшли футболчи 2017 йилнинг ёзида 23 млн евро эвазига "Байер"дан "Милан"га ўтганди.



