UZ

Сўнгги янгиликлар

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

"Chacha Navruz Cup"-2018. Биринчи йирик мусобақа ўз якунига етди Янгиликлар

"Chacha Navruz Cup"-2018. Биринчи йирик мусобақа ўз якунига етди

Тўрт кун мобайнида болаларга хушкайфият улашган "Chacha Navruz Cup"-2018 футбол мусобақаси бугун ўз ниҳоясига етди.

Хабар бериб ўтганимиздек, 68та жамоа иштирок этган мазкур мусобақа ёш футболчилар учун ҳақиқий байрам ҳавосини улашди. Бунда бўлажак юлдузлар бўлиб ўтган ўйинларда завқ олиш билан бирга катта тажриба тўплашди.

Айтиш жоизки, бундай йирик фестивал Тошкент шаҳар футбол федерацияси томонидан илк марта ташкил қилинди. Мусобақада пойтахт жамоаларидан ташқари, қўшни Қозоғистон Республикасидан вакил, шунингдек ўзимизнинг водийдан, Самарқанд, Қарши, Навоий ва Жиззахдан ҳам жамоалар иштирок этишди.

2006 йилда туғилган футболчилар мусобақа шаклида ўйинларни ўтказган бўлса, 2007, 2008, 2009 ва 2010 йилларда туғилган футболчилар учун "Chacha Navruz Cup"-2018 фестивал тартибида ўтказилди. 2006 йилги футболчилар ўртасидаги ярим финал ва финал баҳслари жуда қизғин кечди. Ярим финалда "Бунёдкор" "Навбаҳор"ни мағлуб этган бўлса, "Пахтакор" (Тошкент) Сурхондарёнинг "Пахтакор" жамоасидан устун келди.

"Бунёдкор" стадиони ҳудудидаги майдонда ярим финаллардан сўнг дастлаб 3-ўрин учун баҳс ўтказилди. Бунда "Навбаҳор" футболчилари Сурхондарё жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Ҳал қилувчи финал ўйинида эса Тошкентнинг икки клуби - "Пахтакор" ва "Бунёдкор" тарбияланувчилари ўзаро баҳс олиб боришди. Муросасиз курашлар остида кечган учрашувда "Бунёдкор" 3:2 ҳисобида рақибидан устун келди. Шу тариқа "Бунёдкор" тарбияланувчилари "Chacha Navruz Cup"-2018 мусобақаси ғолиблигини қўлга киритишди.

Ўйинлар якунига етгач, дастлаб 2007 ва 2008 йилларда туғилган футболчиларни тақдирлаш маросими ташкил этилди. Айтиш мумкинки, бунда барча жамоаларга медаллар ва кубок топширилди. Мусобақа ғолибини тақдирлаш маросими эса ниҳоятда қизиқарли кечди. Дастлаб фестивални ўтказишда яқиндан ёрдам берган инсонларга махсус дипломлар ҳамда мусобақа ҳомийлари ва ҳамкорлари "Chacha" ва "Tudor" савдо белгиси вакиллари томонидан эсталик совғалар топширилди.

Ғолиб жамоа "Бунёдкор" академияси тарбияланувчиларини тақдирлаш эса тадбирнинг энг кульминацион воқеаси бўлди. Тошкент шаҳар футбол федерацияси вице-президенти Нодирхўжа Юлдашев ғолиб жамоага бош соврин кубокни топшираётган маҳал майдон бўйлаб машҳур Queen гуруҳининг энг машҳур қўшиғи We are the Champions янграб турар, бу эса нафақат болакайларнинг, балки атрофдагиларнинг ҳам қалбини ўйнатиб юборди.

Жамоа сардори кубокни боши узра кўтариши ҳамоноқ икки ёндан зарлар салюти бошланди. Худди Чемпионлар лигаси финалида бўлгани каби. Очиғи, мусобақанинг бундай якунини ҳеч ким кутмаганди. Ёш "қалдирғочлар" чемпионликни маза қилиб нишонлашди. Улар майдон бўйлаб кубокни кўтарган ҳолда югурар, атрофда йиғилган томошабинлар ҳамда ота-оналар чемпионларни тинмай суратга туширишарди.

Айтиб ўтганимиздек, бундай йирик турнир биринчи бор ташкил этилди. Бу мусобақадан энг аввало болажонлар олам-олам завқ олишди. Шу ўринда турнир юқори савияда ўтишини таъминлашда ўзининг ҳиссасини қўшган барча-барчага миннатдорчилик билдириб қоламиз. Ўйлаймизки, бундай мусобақалар ҳали кўп бўлади ва бу каби турнирлар юртимизда болалар футболи ривож учун хизмат қилади.      

2006 й. 1/2 финал. 27 март
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" 2:0
"Пахтакор" (Тошкент) - "Пахтакор" (Сурхондарё) 3:0

3-ўрин учун. "Навбаҳор" - "Пахтакор" (Сурхондарё) 2:1
ФИНАЛ. "Бунёдкор" "Пахтакор" (Тошкент) 3:2

2007 й. 4-ўйин куни. 27 март
“Oldja Sports” – «Навбаҳор» 0:6
ИБЎСМ  – Бекобод 0:0
«Бунёдкор» – Бухоро 3:0
«Odil Junior-Т» – «Пахтакор» 4:0
«Odil Junior-Н» – Самарқанд 0:4
«Қўқон-1912» – БЎСМ 1:0
"Косонсой" - «Фаровон» 2:0
«Баркамол авлод» - "Учкўприк" 0:3

2008 й. 4-ўйин куни. 27 март
«Пахтакор» – «Навбаҳор» 4:0
«Odil Junior» - «Ғаллаорол» 5:0
СШИ – Учкўприк 1:2
«Бунёдкор» – «Дўстлик» (Марғилон) 3:0
БЎСМ (Чуст) – Сергели 2:0
«Спартак» 1 – Бухоро 3:1
«Спартак» 2 – «Қўқон-1912» 4:1
ИБЎСМ – Андижон ФК 3:0

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика