UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  111 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  3 20:50Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 2:1 (матнли трансляция)  54 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  2 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  8 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  22 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  7 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  1

Цейтлин бошқарган ўйинларда "Насаф" ўтган йил фақат ютган Янгиликлар

Цейтлин бошқарган ўйинларда "Насаф" ўтган йил фақат ютган

Бугун олий лигада 6-тур ўйинлари давом эттирилади. Одатдагидек, ҳакамларнинг ўтган йилги статистикасига тўхталамиз.
24 апрель (якшанба)
ҚЎҚОН-1912 - ҚИЗИЛҚУМ
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Д. Акмалов (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.

"Қўқон-1912" - "Қизилқум" учрашувини андижонлик Темур Тўхтасинов бошқаради. Бу ҳакам 2015 йил мазкур жуфтликдаги жамоаларнинг жами учта ўйинини бошқарган. Қизиғи, ҳар уччала беллашув ҳам 2:1 ҳисобида якунланган. Яъни, икки ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида, бир беллашувда меҳмонлар 1:2 ҳисобида ғалаба нашидасини сурган.

2015 йил. "Қўқон-1912" жамоаси иштирокидаги учрашувлар
СЎҒДИЁНА - ҚЎҚОН-1912 - 2:1
ҚЎҚОН-1912 - МЕТАЛЛУРГ - 2:1

"Қизилқум" жамоаси иштирокидаги учрашув

 БУХОРО - ҚИЗИЛҚУМ - 1:2

БУХОРО - НАСАФ
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Турнинг марказий ўйинларидан бири Бухорода бўлиб ўтади. Тажрибали ҳакам Владислав Цейтлин бошқариб борадиган беллашув қизиқарли кечишига шубҳа йўқ. Аҳамиятлиси, "Бухоро" 2015 йил Цейтлин бошқарган ўйинда ўз уйида "Металлург"га имкониятни бой берган - 0:3. "Насаф" эса, аксинча, 4та баҳснинг барчасида ғалаба нашидасини сурган.

2015 йил. "Бухоро" жамоаси иштирокидаги учрашув
БУХОРО - МЕТАЛЛУРГ - 0:3

"Насаф" жамоаси иштирокидаги учрашувлар

НАСАФ - ЛОКОМОТИВ - 2:1
НАСАФ - МАШЪАЛ - 3:0
ҚЎҚОН-1912 - НАСАФ - 1:3
СЎҒДИЁНА - НАСАФ - 1:2
 
ОЛМАЛИҚ - НАВБАҲОР
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ш. Ражабов.

Виктор Серазетдинов ҳакамлик қиладиган "Олмалиқ" - "Навбаҳор" баҳси ҳам қизиқарли кечишига шубҳа йўқ. Серазетдинов 2015 йил "Олмалиқ" учун омадсиз ҳакамга айланган. Игорь Шквирин жамоаси Серазетдинов ҳакамлик қилган икки ўйинни ўз уйида ўтказиб, ғалаба қозона олмаган. "Навбаҳор" эса, сафарда "Пахтакор"га ютқазган.

2015 йил. "Олмалиқ" жамоаси иштирокидаги учрашувлар
ОЛМАЛИҚ - ЛОКОМОТИВ - 2:2
ОЛМАЛИҚ - МАШЪАЛ - 1:3

"Навбаҳор" жамоаси иштирокидаги учрашув
 ПАХТАКОР - НАВБАҲОР - 1:0

ШЎРТАН - ЛОКОМОТИВ
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Р. Серазетдинов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Ш. Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: Х. Мухтаров (Самарқанд).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Омадсизлик қуршовига тушиб қолган "Шўртан" мазкур турда "Локомотив" билан куч синашади. Танташев бошқарадиган ўйин қайси жамоага ғалаба тақдим қилишини учрашув якунланганидан кейин билиб оламиз. Зеро, жамоалар ўтган йили мазкур ҳакам бошқарган беллашувларда ғалаба қозона олган.

2015 йил. "Шўртан" иштирокидаги учрашув
ШЎРТАН - МАШЪАЛ - 1:0

"Локомотив" иштирокидаги учрашувлар
ЛОКОМОТИВ - АНДИЖОН - 2:0
АНДИЖОН - ЛОКОМОТИВ - 1:2

Фурқатбек Нишонов
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика