UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  6 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  10 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  28 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

"Цементчи"да футболни яхши кўрадиган раҳбар бор, таркибга 2010 йилда туғилган футболчини ҳам жалб қилдик" — Мурод Исмоилов яна нималар деди? Янгиликлар

"Цементчи"да футболни яхши кўрадиган раҳбар бор, таркибга 2010 йилда туғилган футболчини ҳам жалб қилдик" — Мурод Исмоилов яна нималар деди?

Хабарингиз бор, "Пахтакор", "Нефтчи" жамоаларидаги фаолияти билан танилган тажрибали мутахассис Биринчи лига клуби "Цементчи"да иш бошлади.

Мураббийнинг сўнгги иш жойи "Турон" бўлган эди. Шундан сўнг Мурод Музаффаровични бирор жамоада учратганимиз йўқ. "Цементчи" таклифи ва бошқа мавзуларда мураббийнинг фикрларини тингладик. 


- Фаолиятингизда маълум бир танаффус юзага келган эди. Шу даврда футболимизни, чемпионатимизни ташқаридан кузатиш имкони бўлдими?

- Авваламбор сайтингиз ижодий жамоасига суҳбат учун ташаккур айтаман. Омад тилайман. Орадаги танаффусдан фойдаланиб имкониятдан келиб чиқиб хаж амалини бажариб келдик. Бундан ташқари болалар, ўсмирлар, ёшлар футболини кузатиб бордим. Ўзим учун керакли маълумотларни, тажрибани тўпладим. Албатта майдонда ва ташқаридан бериладиган баҳода ер билан осмонча фарқ бор. Майдонда сиз ҳиссиётларга берилиб, азартда баҳо берсангиз, ташқарида хотиржам ва таҳлил қилиб, холисона ёндошасиз. 

- Бу йилги водий клубларининг Суперлигадаги иштироки қанчалик кутилгандек бўляпти?

- Водийда барча жамоалар ўз мусобақаларида яхши натижалар кўрсатишяпти. Мана севимли "Турон" жамоамиз ҳам ғалабалар қозонишни бошлади. Ўйлайманки, яқин вақт ичида "Турон" ҳам олдига қўйган мақсадига эришади. Барча жамоага омад тилайман. Барчалари соғ-саломат бўлишсин. 

- Биринчи лига жамоаси Цементчидан тушган таклиф қай томонлама сизга маъқул келди? 

- 2000 йилларда ўзим "Цементчи" жамоасида тўп тепганман. Қайсидир маънода тарихий ва мен учун бегона бўлмаган клуб ҳисобланади. "Цементчи"да футболни яхши кўрадиган раҳбар бор. Ўша вақтдаги каби бугун ҳам Мўйсинжон Хожи Меҳмонов бош ҳомий ҳисобланадилар. Бу инсонни футболга бўлган меҳри туфайли шу жамоага келдим. 

- Тажрибангиздан келиб чиқиб айтганда Биринчи лигада ишлаш қай томонлама қийин ёки осон?

- Биринчи лигада кўпроқ ёш футболчилар қатнашади. Қийин томони уларга кўп нарсани ўргатиш керак. Осон томони уларда иштиёқ баланд. Ҳар бир кўрсатмангизни катта иштиёқ билан бажариши енгиллик беради. 

- Клуб олдига қандай мақсад қўйилган?

- Раҳбарият томонидан кўпроқ ёшлар билан тўлдириш, Биринчи лигада рақобатбардош жамоа тузиш мақсадлари қўйилди. Про лига, Суперлига жамоаларига яхши футболчиларни етиштириб беришни мақсад қилганмиз. 

- Шу мақсадларга яраша шароитлар яратиб бериляптими?

- "Цементчи" клубининг ўз қароргоҳи бор. Уй учрашувини ўтказадиган шинам ўйингоҳга эга, майдонлар ҳолати ҳам яхши. Стадион ёритгичлари ҳам яхши ҳолатда. Биринчи лига учун шароитлар ёмон эмас. Озиқ-овқат, кийим билан таъминланган. Раҳбарият нима керак бўлса, яратиб беряпти. Бундан ташқари яқинда "Цементчи" футбол клуби қошида футбол мактаби ташкил қилинди. У ерда 100дан ошиқ бола шуғулланяпти. Мураббийлар ишлаяпти. Келажакда яна кенгайтириш борасида режалар қилинган. 

- "Цементчида"ги таркиб ҳақида фикрингиз қандай? Трансфер ойнасидан қанчалик фойдалана олдингиз?

- Таркибимиз тубдан ўзгарган. 2-3та позицияга тажрибали футболчилар олдик. Қолганлар 2006-2008, ҳаттоки 2010 йилда туғилган терма жамоа аъзосини ҳам жалб қиляпмиз. "Фаровон" футбол мактабидан футболчилар жалб қилдик. Улар асосий таркибга қўшилиши эҳтимоли катта. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика