“Цементчи” дарвозабонлар бўйича номзодларни кўриб чиқмоқда
21 янв 2018 13:48
Янгиликлар
“Цементчи” дарвозабонлар бўйича номзодларни кўриб чиқмоқда
Жорий мавсум супер лигада иштирок этадиган Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси айни дамда тайёргарликни ўз қароргоҳида олиб бормоқда.
Жамоа мураббийлари таркибни шакллантириш устида астойдил ишламоқда. Уларни ҳозирда кўпроқ, дарвозабон масаласи ташвишга солмоқда. Боиси яқинда қувасойликлар йиғинига келиб қўшилган Сардор Қобулжоновни оёғида яна оғриқ пайдо бўлган ва тажрибали посбон қисқа фурсат ичида клуб лагерини тарк этган. Мураббийлар ихтиёрида битта дарвозабон – Фаррух Турдалиев қолган холос.
Айтишларича “Цементчи” россиялик дарвозабон Евгений Черемесинга ҳам қизиқиш билдирмоқда. Агарда томонлар ўзаро келишувга эришса, “Нефтчи”нинг собиқ посбони Қувасой жамоасига ўтиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
10:20
САфарда. "Нефтчи" Қирғизистон чемпионини мағлуб этган ўйинга бордик. Сайфиев ва Тўраев нималар деди? 0
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар