

«Хаятт Реженси Душанбе» меҳмонхонасида ўтган Конгрессда Тожикистон футбол Федерацияси президенти Рустам Эмомали CAFA (Central Asian Football Association) янги президенти этиб сайланди.
Бундан ташқари Конгрессда Қирғизистон футбол Федерацияси вице-президенти Дастанбек Конокбаев CAFA биринчи вице-президенти этиб сайланди. Туркманистон футбол Федерацияси бош котиби Арслан Айназаров CAFA вице-президентига айланди.
Марказий Осиё футбол Ассоциацияси Штаб-квартираси Тошкент шаҳридан Душанбега кўчиб ўтади.
2014 йил июнь ойида ташкил топган CAFA олти давлат футбол Ассоциациясини бирлаштириб туради: Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон.






