

Ушбу мусобақада Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Эрон ва Ўзбекистон аёллар терма жамоалари иштирок этишади. Эртага 22 ноябрь куни соат 12:00да "Миллий" стадионида барча қатнашчи жамоалар бош мураббийлари иштирокида мусобақа олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Матбуот анжуманида юртимизда фаолият олиб бораётган барча оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишлари мумкин.
«CAFA Women’s Championship 2018» мусобақасидан ўрин олган барча учрашувлар "Миллий" стадионида бўлиб ўтади.




