"CAFA U-19 Championship-2019". Ўзбекистон учинчи ўринни эгаллади

Narzulla Saydullayev
16 авг 2019
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида "CAFA U-19 Championship 2019" мусобақаси якунига етди.

Унда Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ҳам иштирок этди. Вакилларимиз бешта ўйинда битта ғалаба, иккита дуранг ва битта мағлубият қайд этиб учинчи ўринни эгаллади. Тожикистондаги мусобақа терма жамоамиз учун шу йилнинг ноябрь ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳсларига тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.

Мусобақада учта ғалаба ва битта дуранг қайд этган Эрон чемпионликка эришди. Мезбон Тожикистон эса иккинчи ўринни эгаллади.


"CAFA U-19 Championship-2019"
1-тур

Ўзбекистон - Эрон 0:2
Афғонистон - Туркманистон 2:2

2-тур
Афғонистон - Ўзбекистон 2:2
Туркманистон - Тожикистон 1:5

3-тур
Эрон - Туркманистон 4:0
Тожикистон - Афғонистон 3:1

4-тур
Эрон - Афғонистон 2:0
Ўзбекистон - Тожикистон 2:2

5-тур
Туркманистон - Ўзбекистон 0:2
Тожикистон - Эрон 1:1





Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia