Cadena Ser: Луис Суарес «Барселона»га 90 миллион еврога кўчиб ўтади

Narzulla Saydullayev
4 июл 2014, 12:11
«Барселона» «Ливерпул» билан Луис Суареснинг трансфери борасида келишувга эришди.
Каталония клуби 27 ёшли уругвайлик футболчи учун 90 миллион евро тўлайди, деб хабар бермоқда Cadena Ser радиоси.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА Суаресни ЖЧ-2014 вақтида Кьеллинини тишлаб олгани учун Уругвай терма жамоасининг 9та ўйини ва 4 ойга дисквалификация қилди.

Кейинроқ Суарес дисквалификация вақтида бошқа клубда тиббий кўрикдан ўтиши ва машғулотларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида хабар чиқди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru