"CA TV". Азиз Ҳайдаров: “Мухлислар уйдаги ўйинларда ғалабаларни соғиниб қолишган”
01 мар 2014 16:43
Янгиликлар
"CA TV". Азиз Ҳайдаров: “Мухлислар уйдаги ўйинларда ғалабаларни соғиниб қолишган”
5 март куни БАА термасига қарши кечадиган учрашувга Азиз Ҳайдаров ҳам миллий терма жамоамиз таркибида тайёргарлик кўрмоқда.
Биласиз, Ҳайдаров уч йилдан бери БААнинг “Ал Шабаб” клубида тўп суриб келяпти ва маҳаллий футболни жуда яхши билади. Шу боис ҳам у билан суҳбатимиз асосан БАА футболи ҳақида бўлди.
- Айни пайтда БАА чемпионатида тур ўйинлари давом этмоқда, - дейди Азиз Ҳайдаров. – Клублар икки-учтадан ўйин ўтказишди ва терма жамоа футболчилари яхши спорт формасида. Тан олиш керак, БААда футбол, шу билан бирга терма жамоалар ҳам ривожланяпти. Улар Осиёда етакчилар қаторига чиқиб олишди. Шундан келиб чиқиб, БААга қарши ўйин жуда қизиқарли бўлади.
- Охирги пайтларда БАА биз учун ноқулай рақиб бўлиб қолди. Бунинг сабаблари нимада деб ўйлайсиз?
- БАА билан ўйинларда ҳам ғалаба қозонганмиз, ҳам мағлубиятга учраганмиз. Ноулай рақиб бўлиб қолганининг сабаби шундаки, биздаги аксарият мутахассислар ўзларига ишонч билан биз БААдан кучлимиз деб мақтанишади. Натижада бу ўйинчиларга ҳам таъсир қилади. Аслида эса мен ўша ерда тўп тепаётган футболчи сифатида айтишим мумкин, БАА футболида охирги йилларда кўп нарсалар амалга оширилди. Клублар инфратузилмаси тезкорлик билан ривожланди. Натижада терма жамоалар ҳам табиий равишда кучайиб борди. Ҳозирги терма жамоанинг асосини Олимпиада ўйинларида тўп сурган футболчилар ташкил этади.
- Навбатдаги тўқнашувдан сиз нима кутяпсиз?
- Йилни ғалаба билан билан бошлаш биз учун ниҳоятда муҳим. Ўйлайманки, ўйинни кўриш учун кўплаб мухлислар стадионга келади ва биз уларни албатта хурсанд қиламиз. Мухлислар уйдаги ўйинларда ғалабаларни соғиниб қолишган.
- Агар бизда ҳам кўп масалалар БААдаги каби ҳал қилинса анча ривожланиб кетамиз, тўғрими?
- Инфратузилмада гап кўп. Масалан, Хитойни олайлик. Олдин ким хоҳласа Хитойга кетаверарди. Ҳозир бўлса, улар легионерларни чертиб-чертиб олишяпти. Натижада чемпионат ҳам шунга яраша кучайяпти. Бизнинг олий лигада ҳам аввало клубларни кучайтириш лозим, шунинг ортида терма жамоалар ҳам кучайиб бораверади.
Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди.

Фикрлар