UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"CA" ПФЛнинг юбилей - 10-мавсумига тайёрланади! Янгиликлар

"CA" ПФЛнинг юбилей - 10-мавсумига тайёрланади!

ОФК талабига биноан 2008 йилда янги ташкил топган Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бу йил ўзининг 10 мавсумини ўтказади.

3 март куни ПФЛ чемпионатининг ўнинчи мавсумига старт берилади. 2017 йилда олий лига ўйинларини аввалгилардан фарқли тарзда ёритишга ва уни қизиқарли кўриниш олишини таъминлашга ҳаракат қиламиз.

Турнинг энг яхши ўйинчилари қаторида "Кучли бешлик"да бўлгани каби "Ойнинг энг яхши футболчиси" ва мураббийсини аниқлаб борамиз. Бу сўровнома адолатли бўлиши учун худди "Дўппи" совринида бўлгани каби олий лига мураббийлари ва сардорлари овоз бериш ҳуқуқига эга бўладилар. Шунингдек, "Championat.asia", "Olamsport.com" ва сайт ўқувчиларининг умумий овози битта қилинган ҳолда якуний сўровда иштирок этади.

Шунингдек, ҳар ойнинг энг фаол мухлислар клубини ҳам аниқлаб борамиз. Бунда кўпроқ ўша клуб мухлисларининг сайтдаги хулқига катта эътибор қаратамиз.

Матбуот котибларининг иш унумини ошириш мақсадида, "Йилнинг энг яхши матбуот котиби"га ЖЧ-2018 йўлланмасини тақдим этиш асосий режамиз.

"Facebook"даги ижтимоий тармоғимизда олий лигада ўз ўрнига эга бўлган мутахассис ва футболчилар ўртасида тўғридан-тўғри эфир уюштирамиз.

Келинглар, биргаликда янги мавсумни юқори кайфиятда қарши оламиз. Ёмонни, ёмон деяверса ҳеч қачон яхши бўлмайди. Яхшилик ҳақида ўйлаган ҳолда янги мавсумга тайёргарлик кўрамиз.

ПФЛ чемпионлари
1. 2008 - "Бунёдкор"
2. 2009 - "Бунёдкор"
3. 2010 - "Бунёдкор"
4. 2011 - "Бунёдкор"
5. 2012 - "Пахтакор"
6. 2013 - "Бунёдкор"
7. 2014 - "Пахтакор"
8. 2015 - "Пахтакор"
9. 2016 - "Локомотив"
10. 2017 - ...

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика