UZ

Сўнгги янгиликлар

10:37Суперлигада ўйнаши кутилаётган «Хоразм»нинг йиғинида бир қатор тажрибали футболчилар иштирок этмоқда  0 09:43«Ливерпуль» Трент Александер-Арнольднинг ўрнига бошқа бир ТОП футболчи билан шартнома тузмоқчи  1 09:04Расман: «Қўқон-1912» жамоаси тарбияланувчисини ортга қайтарди  2 08:39«Олтин тўп» соҳиби Саудия Арабистони клубида иш бошлади  0 08:04«Бунёдкор» дарвозабони «Динамо» машғулотларига қўшилди  3 07:30«Вест Хэм» янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  3 03:10Лига кубоги. "Тоттенхэм" ярим финалнинг илк учрашувида "Ливерпуль"ни мағлубиятга учратди  4 02:00"Барселона" "Атлетик"ни мағлубиятга учратиб, Испания Суперкубоги финалига йўл олди!  45 00:33ОКМК клубга келганидан бери бирор марта майдонга тушмаган Сардор Мирзаев билан шартномани узайтирди  4 00:00Клублар нима сабабдан ёш ўйинчиларни сотишдан кўпроқ даромад олишади?  0 23:49"Қандай ҳолатда бўлмайлик, мухлислар биздан чемпионликни кутишади" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор"нинг Туркиядаги йиғинларига ташриф буюрди  8 23:24Расман: "Барселона"га Дани Ольмо ва Викторни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди  5 22:33Ламин Ямал "Барса" билан янги шартнома имзолаш ҳақида гапирди  2 22:05"Пахтакор" Туркиядаги назорат ўйинида Руминия клубини мағлуб этди  6 21:37"Манчестер Юнайтед" ўз вингери билан янги шартнома имзолайди  2

"CA" мағлуб бўлди, йирик ҳисобда! Янгиликлар

"CA" мағлуб бўлди, йирик ҳисобда!

Мағлубиятни ҳам тан олиш марднинг иши. Кўплаб ҳамкасбларимиз мусобақани тарк этгач, ёзмай қўядилар.
ЖЧ панд берди. Соат 3:00гача ўйин томоша қилиб, эрталаб 8:00да футбол ўйнаш қийин экан. Аслида айб ўзимизда, ҳамма етакчиларни йиғиб олиб, ўйинимиз устида ишламадик.

Аммо турнир етарлича савияда ўтмаяпти. Мусобақадан аввал фақатгина 10 нафар кишини рўйхатдан ўтказиш кераклигини айтган эдилар. Биз шу қоиадага амал қилдик. Бундай қоидага амал қилган барча жамоа бугун турнирни тарк этдилар. Сабаби ҳар куни битта таркиб билан иссиқда футбол ўйнашни имкони йўқ. Бу гаплар баҳона эмас, шунчаки ташкилотчилар эртага бўладиган ўйинлардан бошлаб, ҳеч бўлмаса қайдномага кўз югуртириб қўйсалар бўлар эди. Бошида 10 нафар иштирокчи дейилдими, 10 нафар иштирокчи ўйнасин.

Бевосита ўйинга келсак, ҳисоб 0:1 бўлиб турган пайда Беҳзод Назаровга нисбатан жиддий қўполлик ишлатилди. Ҳаттоки рақиб футболчиси буни англаган ҳолда ўйинни тўхтатди ва жарима зарбаси белгиланиши кераклигини такидлаб турган бир пайтда, учрашувдаги ягона ҳакам бу ҳолатга эътибор қаратмади қаради. Учрашув ҳакамини тажрибасиз деб айтамаган бўлар эдим, шунчаки ОАВ турнири, булар ўйнайди кетади деб, бир чеккадан туриб ўйинни бошқарди. Турнир қандай мақомда бўлмасин, унга маъсулият билан ёндошиш керак. Қизиқ ҳолат эса иккинчи бўлимда бўлди. Яна ўша Беҳзод Назаровга нисбатан қўполлик. Аммо ҳакам ўйинни давом эттирди. У ёғи, ти-титтттт... Икки футболчига ҳакам қизил карточка кўрсатиб, воқеа жойидан чиқиб кетди. Уни ўрнига бошқа ҳакам келиб ўйинни давом эттирди. Ана холос, пишди гилос. Ҳақиқатдан ҳам бу йил гилос ғарқ пишди.

Шу тариқа аламли, аммо ўйин борасида ҳақли равишда мусобақани тарк этдик. Бошқа жамоалардан фарқли равишда, битта техник ҳодимни инобатга олмаганда, турнирда сайтимиз шарафини фақат ва фақат журналистлар ҳимоя қилди. Бунинг ўзи бир натижа. Мазкур мағлубиятдан кейин мураббий, Хайрулло Холиқов истеъфога чиқарилди.

"ЎзА" жамоасига кейинги ўйинда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Чорак финал натижалари

"Шарқ" - "Спорт" газетаси 4:2
"МТРК" - "Халқ сўзи" 6:4
"CA" - "ЎзА" 0:7
ЎзМАА - Ўзбекистон ТВ 5:2

Ярим финал жуфтликлари билан танишинг:
"Шарқ" - "ЎзА"
"МТРК" - ЎзМАА
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика