UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  5 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Буюк Британия нашри Осиё кубоги-2023да эътибор бериш керак бўлган ўйинчиларни санаб ўтди, улар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор Янгиликлар

Буюк Британия нашри Осиё кубоги-2023да эътибор бериш керак бўлган ўйинчиларни санаб ўтди, улар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор

Буюк Британиянинг The Football Faithful нашри Осиё кубоги-2023 ҳақида мақола чиқарди.

Меҳди Тареми – Эрон

Меҳди Тареми мусобақада Эронни етакчи сифатида олға бошлайди, Амир Галенои шогирдлари 48 йил ичида илк бор Осиё кубогига эга чиқишмоқчи.

31 ёшли футболчи 71та ўйинда 41та гол тўп киритган ҳолда рекордчи ҳисобланади, у 2019 йилда Яқин Шарқдан Португалияга кетганидан бери муваффақиятли тўп тепмоқда.

"Рио Аве"даги голлар Таремига "Порту"га йўл очди, шундан сўнг у барча мусобақаларда 171та ўйинда майдонга тушиб, 86та тўп киритишга эришди. Португалия чемпионатидаги тўпурар сифатида икки бор Bola de Prata'ни ютган Таремининг шартномаси мавсум сўнггида якунига етади ва унга Европанинг бир қатор топ клублари қизиқиш билдирмоқда.

"Интер" ва "Манчестер Юнайтед" тажрибали ҳужумчини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирган.


Али Мабхут – Бирлашган Араб Амирликлари

Али Мабхут – бу ном Европа футболи мухлислари учун нотаниш бўлиши мумкин, аммо амирликлар ҳужумчиси Осиё футболида энг яхши форвардлардан бири сифатида кўрилади.

33 ёшли ўйинчи миллий терма жамоа таркибида 114та ўйинда 84та гол урган ҳолда барча даврларнинг энг яхши тўпурари бўлди. Бирлашган Араб Амирликлари олдин умуман Осиё кубогини ютмаган, аммо сўнгги икки турнирда ярим финалга етиб борган.

Мабхут 2015 йилда турнинг энг яхши тўпурари бўлди ва 2019 йил БАА тўртликка кирган пайта иккинчи бор турнир рамзий жамоасидан ўрин олди.

Бутун фаолиятини ватанида ўтказаётган ўйинчи шайх Мансурга тегишли бўлган клублардан бири бўлмиш "Ал Жазира"да барча мусобақаларда 256та тўп киритган. Бу турнирда БАА Осиё кубоги учун курашади ва бу ўйинчи учун сўнгги имконият бўлиши мумкин.


Абдуқодир Ҳусанов – Ўзбекистон

Абдуқодир Ҳусанов Лига 1да ўйнаган илк ўзбекистонлик ўйинчи бўлди.

19 ёшли футболчи ёзда ўтган мавсум иккинчи ўринни эгаллаган "Ланс" сафига ўтди. У бу жамоага Беларуснинг "Энергетик-БГУ" клубидан қўшилди ва Франция олий дивизионида асосий таркибда бешта ўйин ўтказишга улгурди.

Марказий ҳимоячи терма жамоа таркибида июнда дебют қилди ва ўшандан буён миллий жамоада еттита ўйинда ғалаба қозонди. Ҳусанов 2023 йилда 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё кубогини ютган жамоа таркибида эди.

Ҳусанов ушбу турнирда Европанинг кучли бешлик чемпионатларида иштирок этадиган ягона ўзбекистонликдир.


Ко Итакура – Япония

Япония турнирни фаворит сифатида бошлайди ва Европанинг кучли бешлик чемпионатларида ўйнайдиган иқтидорлари билан мақтаниши мумкин.

"Брайтон" ҳужумчиси Каору Митома ва "Реал Сосьедад" юлдузи Такефуса Кубоги "Самурай Блю"нинг энг ёрқин иқтидорларидандир, бу жамоанинг сардори эса "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Ватару Эндо.

Тез орада порлаши мумкин бўлган яна бир ўйинчи Ко Итакурадир. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" жорий мавсум "Боруссия Мёнхенгладбах" ҳимоячисининг ўсишини кузатшиди. Англия клубларига 26 ёшли ўйинчининг тўп билан ишлаши ва универсаллиги ёққан. Итакура марказий ёки чап ҳимоя позициясида ўйнайди. 


Ли Кан Ин – Жанубий Корея

Сон Хён Мин – Жанубий Кореа юлдузи, шунингдек "Бавария" ҳимоясида ҳам кореялик Ким Мин Жэ ўйнайди.

Ушбу олий даража гуруҳига интилаётган ўйинчилардан бири Ли Кан Ин ёзда ПСЖ таркибига ўтди.

22 ёшли футболчи сўнгги ҳафталарда жамоадаги ролини яхшиламоқда ва ўтган ҳафта Чемпионлар кубоги доирасидаги "Тулуза" (2:0)га қарши ўйинда ҳисобни очди.

Унинг ярим ҳимоядаги вазифаси ҳужумда Хван Чи Ханни тўп билан таъминлаш бўлади. Жанубий Корея 1960 йил кетма-кет иккинчи ғалабадан бери Осиё кубогини қўлга киритмаган.


Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика