"Бухоро"нинг ғалабасиз ўйинлари сони 16тага етди

Narzulla Saydullayev
20 июн 2015, 15:01
Олий лиганинг 13-турида "Бухоро" клуби ўз уйида Бекободнинг "Металлург" клубига ютқазиб қўйди.
Жамоа бу мавсумда умуман ғалабага эриша олмаганидан хабарингиз бор. Бу йил олий лигада 2та дуранг ва 11та мағлубият қайд этган "Бухоро" мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда.

Клуб ўтган йилнинг охирги 3та ўйинида ҳам ғалаба қозона олмаган экан. Шундай экан, "Бухоро" олий лигада 16та ўйиндан буён рақибни юта олмаяпти. Жамшид Саидов бошчилигидаги жамоа кейинги турни Фарғонада "Нефтчи"га қарши ўтказади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›