UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф". Таркиблар маълум  3 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:45Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  5 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  12 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  2 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  17 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  44

“Бухоро” томошабинлар ташрифи бўйича пешқадам! Янгиликлар

“Бухоро” томошабинлар ташрифи бўйича пешқадам!

Куни-кеча мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида олий лиганинг 17-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда мухлислар бир қатор қизиқарли ўйинларга гувоҳ бўлди. Тур якунларига кўра, ишқибозларнинг стадионга ташрифи борасида бухороликлар пешқадам бўлди. Боиси шанба оқшомида бўлиб ўтган “Бухоро” – “Насаф” баҳсини 13 680 нафар томошабин бевосита стадионда кузатиб борди. Бу эса турнинг қолган 7та ўйини ичида энг юқориси бўлди. Эътиборлиси бошқа ўйинларда қайд этилган мухлислар ташрифи 10 000 нафардан ҳам ошмаган. “Насаф” устидан қозонилган ғалаба келгуси учрашувларда томошабинларнинг стадионга ташрифини янада оширса ажаб эмас. Юқори ўринлар учун кураш олиб бораётган “Бухоро” учун ҳам мухлисларнинг далдаси жуда муҳимдир. Зеро, “Бухоро” мухлислар учун ўйнайди. Уларнинг қўллаб-қувватлашини жамоамиз доимо ҳис этади. 



Томошабинлар ташрифи кимда қандай?

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) – 1:0. 678 томошабин.
«Металлург» (Бекобод) - «Машъал» (Муборак) - 0:1. 1169 томошабин.
«Сўғдиёна» (Жиззах) - «Локомотив» (Тошкент) – 0:4. 3220 томошабин.
«Шўртан» (Ғузор) - «Динамо» (Самарқанд) – 1:0. 3751 томошабин.
«Пахтакор» (Тошкент) - «Нефтчи» (Фарғона) – 6:0. 6155 томошабин.
«Навбаҳор» (Наманган) - «Қизилқум» (Навоий) – 3:2. 6323 томошабин.
«Қўқон-1912» (Қўқон) - «Обод» (Тошкент) - 1:0. 5500 томошабин.
«Бухоро» (Бухоро) – «Насаф» (Қарши) – 1:0. 13680 томошабин.

“Бухоро” матбуот хизмати.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика