"Бухоро" таркибига легионер ҳимоячи қўшилди
04 фев 2022 22:05
Янгиликлар
"Бухоро" таркибига легионер ҳимоячи қўшилди
"Бухоро" сафига украиналик Ризван Аблитаров келиб қўшилди.
Тажрибали ҳимоячи Украина фуқароси ҳисобланади. Ризван Аблитаров Ўзбекистоннинг Шаҳрисабз шаҳрида унинг биринчи мураббийи бўлмиш собиқ футболчи Решат Аблитаров оиласида таввалуд топган. Футболчилик фаолиятини Украинада бошлаган Аблитаров "ФК Титан", "ФК Оболон-Бровар", "ФК Черноморец" каби жамоаларда ўйнаган. Футболчи 2017 йили Шавкат Саломов тўп сурган Қозоғистоннинг "ФК Атирау" жамосига эркин агент сифатида ўтади ва яна икки мавсум, ушбу жамоада тўп сурди. Ўтган мавсумни эса "ФК Жетису" сафида ўтказди.
Ризван Аблитаров бугундан бошлаб "Бухоро" машғулотларида иштирок этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Фикрлар