"Бухоро" сафардаги 24та ўйинлик ғалабасиз сериясига Бекободда барҳам берди

Narzulla Saydullayev
30 окт 2015, 17:00
Бугун олий лиганниг 28-туридан ўрин олган "Металлург" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда "Бухоро" клуби Бекободдан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа бухороликлар бу мавсумда илк бор сафардаги ўйинда 3 очкога эга бўлишди.

Бунга қадар сафардаги 13та ўйинда жамоа 3 марта дуранг ўйнаган ва 10 бор ютқазганди.

"Бухоро" сўнгги бор 2014 йилнинг 12 апрель куни сафарда ғолиб бўлганди. Ўшанда "Сўғдиёна" 1:0 ҳисобида таслим қилинганди. Шундан кейин сафардаги жами 24та ўйинда "Бухоро" умуман ғалабага эриша олгани йўқ.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia