UZ

Сўнгги янгиликлар

22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  9 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  4 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   0 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  157 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  9 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  14 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1

"Бухоро": "Қизилқум"га қарши баҳсга тайёргарлик бошланди Янгиликлар

"Бухоро": "Қизилқум"га қарши баҳсга тайёргарлик бошланди

Теглар :  БухороҚизилқум
Бухороликлар навбатдаги тур учрашувини ўз майдонида ўтказади.

Улуғбек Бақоев бошқарувидаги жамоа бу сафар ўз уйида Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади. Мазкур баҳсга бўлган қизиқиш юқори. Боиси аввалдан ушбу жамоаларнинг тўқнашуви шиддатга бой ва муросасиз тарзда ўтиб келган. "Бухоро" жамоаси аъзолари куни-кеча клуб қароргоҳида йиғилди ва бўлажак баҳсга тайёргарликни бошлаб юборди. Табиийки ўтган турда сафарда қўлга киритилган ғалаба жамоанинг турнир жадвалида 2-ўринга кўтарди. Шу сабабли айни дамда барчанинг кайфияти юқори дейиш мумкин. Таркибда ҳеч қандай муаммо йўқ. Сариқ карточкалари сони 4тага етгани туфайли "Обод"га қарши ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлган иқтидорли ҳимоячи Эргаш Исмоилов яна сафга қайтди ва у "Қизилқум" билан учрашувда бемалол жамоага ёрдам бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Бухоро" биринчи даврада Навоийда "Қизилқум"ни Иворь Вейцар томонидан киритилган ягона гол эвазига мағлуб этиб қайтганди.   



"Бухоро" - "Қизилқум" учрашувини боқшариб борувчи ҳакамлар маълум.

26.08.2017 йил
Олий лига 19-тур

"Бухоро" (Бухоро) – "Қизилқум" (Навоий)

Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент).

Қанот ҳакамлари:
Расул Фозилов (Наманган), Мўминжон Мажидов (Наманган).

Захира ҳаками:
Наим Қосимов (Қарши)

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Фарҳод Магаметов.



"Бухоро" матбуот хизмати.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика