"Бухоро": Қарздорликлар бугун тўлиқ бартараф этилади

Sherzod Nurmatov
10 ноя 2022
Бугун "Эшитдик-да" рукни остида "Нефтчи", "Қўқон-1912" ва "Бухоро"дан уч очко олиб ташланиши мумкинлиги ҳақида материал чоп этган эдик.

Сал аввал "Бухоро" клуби матбуот хизмати бунга жавобан қуйидаги хабарни чоп этди:

"Бухоро" футбол клуби 2022 йил 7 октябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси футболчиларнинг мақоми  ва ўтиши бўйича қўмитаси йиғилишининг БАЁНИ № 10-04 дан хабардор этилган. Баённомада жамоамизда ўтган йил ва ушбу мавсумнинг биринчи даврасида жамоамизда тўп тепган бир қатор футболчилардан қолган қарздорлик борлиги кўрсатиб ўтилган бўлиб, ушбу муаммо бир ой ичида бартараф этилиши белгиланган. Бунга жавобан "Бухоро" жамоаси ушбу қарздорликни икки марта, яъни 15 ноябрь ярим суммани ва 15 декабрь қолган суммани тўлаб бериши ҳақида мурожаат қилган эди.

"Бухоро" футбол клуби расман шуни маълум қиладики, ушбу қарздорликлар бугун, яъни 10 ноябрь 2022 йил иш куни якунига қадар тўлиқ бартараф этилади", – дейилади хабарда.

Эшитдик-да! "Нефтчи", "Қўқон-1912" ва "Бухоро"дан уч очко олиб ташланиши мумкин


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Бухоро" матбуот хизмати