"Бухоро" "Оқ-тепа"ни мағлуб этдик

Narzulla Saydullayev
23 фев 2016
Бугун “Бухоро” Тошкентдаги йиғинни якунлади. Йиғиннинг сўнги кунида биринчи лига вакили “Оқ-тепа” жамоасига қарши назорат учрашуви бўлиб ўтди.

Бу учрашувда бухороликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Назорат учрашуви: Тошкент. 23.02.2016

“Оқ-тепа”-“Бухоро” 0:2

Голлар: Баҳодир Пардаев, Бобир Амонов

“Бухоро”: Мухиддин Худоёров, Артём Филипосян, Руслан Мельзиддинов, Александр Мерзляков, Сардор Рахмонов, Алишер Санаев, Саламат Қуттибоев, Санъат Шихов, Сухроб Нематов, Шавкат Саломов, Баходир Пардаев.

Заҳирадагилар: Асилбек Амонов, Шоҳжаҳон Насимов, Бобир Амонов, Максимилиан Фомин, Павел Смоляченко, Нозим Умуров, Нодир Давлатов, Жамолиддин Убайдуллаев, Жамшид Ҳасанов.

“Бухоро” аъзоларига қисқа танаффус эълон қилинди. 26-февраль куни жамоа Бухородаги ўз қароргоҳида йиғилади ва бевосита биринчи тур, “Олмалиқ” жамоасига қарши учрашувга тайёргарликни бошлаб юборади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcbuxoro.com