UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  0 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  1 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  5 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  13 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  1 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  25 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  2 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  0 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  4 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  4 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  2 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  10 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2

Бутун дунё кутаётган ажойиб ўйинни ким шарҳлаши маълум Янгиликлар

Бутун дунё кутаётган ажойиб ўйинни ким шарҳлаши маълум

Коронавирус пандемияси туфайли тўхтаб қолган спорт ўйинлари қатори катта футбол ҳам узоқ танаффусдан кейин қайтиш арафасида.

Европа топ лигалари ичида биринчилардан бўлиб "камбэк"ни амалга ошираётган Бундеслига 16 май куни катта экранга қайтади. Бундеслиганинг рестарти ажойиб тўқнашув, яъни "Рур дербиси" мақомидаги "Боруссия" Дортмунд ва "Шальке" ўртасидаги баҳс орқали давом эттирилади.

Боруссия Д

Эрлинг Холанд - 29', Рафаэл Геррейру - 45', Торган Азар - 48', Рафаэл Геррейру - 63'

Бундеслига . 26-тур

16/05/2020, 19:30

0
:
4
Тугади

Шальке-04

Стадион: Signal Iduna Park, 0 томошабин

Бош ҳакам: Дениз Айтекин

45'
90'
29'  Эрлинг Холанд
29'  Торган Азар
45'  Рафаэл Геррейру
45'  Юлиан Брандт
48'  Торган Азар
48'  Юлиан Брандт
53'  Томас Дилейни
63'  Рафаэл Геррейру
63'  Эрлинг Холанд
68'  Томас Дилейни (Леонардо Балерди)
73'  Лукаш Пищек
79'  Торган Азар (Джейдон Санчо)
87'  Махмуд Дауд (Марио Гетце)
87'  Рафаэл Геррейру (Марсель Шмельцер)
46'  Жан-Клер Тодибо (Гвидо Бургшталлер)
46'  Бенито Раман (Рабби Матондо)
48'  Салиф Сане
73'  Суат Сердар (Алессандро Шепф)
76'  Даниэль Калиджури (Хуан Миранда)
86'  Рабби Матондо
87'  Джонджо Кенни (Тимо Беккер)

Сайтимизга маълум бўлишича, мазкур марказий ўйинни Россиянинг "Матч ТВ" каналида Германия футболи билимдони, ажойиб шарҳловчи Сергей Кривохарченко шарҳлайди.

Яқинда Шаҳбоз Беғамов Бундеслига рестарти ҳақидаги постида Германия чемпионатини айнан "Матч ТВ"ни тавсия қилган ва хусусан Сергей Кривохарченко шарҳида Бундеслигани томоша қилишни маслаҳат берганди.

Маълумот ўрнида, Жаҳон футболидаги энг принципиал ва қизиқарли дербилардан бири бўлган "Рур дербиси" доирасида "Боруссия" ҳамда "Шальке" жамоалари барча мусобақаларда жами 59 маротаба дуч келишган. Ўзаро ўйинлардаги устунлик "Шальке"га тегишли - 20 ғалаба. "Боруссия" Дортмунд эса 15 бор рақибини мағлуб этган. Қолган 24 учрашувда кучлар тенг келган.

Биринчи даврадаги Гельзенкирхенда ўтган баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашганди. Айни дамда турнир жадвалида Давид Вагнер бошқарувидаги "Шальке" 37 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. Льюсен Фавр бошчилигидаги "Боруссия" Дортмунд эса 51 очко билан пешқадам "Бавария"дан 4 очкога ортда ва иккинчи поғонани банд этган.

Эслатиб ўтамиз, "Рур дербиси" 16 май куни Тошкент вақти билан 18:30да старт олади. Бундеслига шу куни 2 ойлик танаффусдан кейин яна ишга киришади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика