UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  2 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  2 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  3 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  7 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  2 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  466 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2

Бундеслигани қайси каналда томоша қилиш борасида Шаҳбоз Беғамов тавсияси Янгиликлар

Бундеслигани қайси каналда томоша қилиш борасида Шаҳбоз Беғамов тавсияси

Германия футболига ихтисослашган журналист Шаҳбоз Беғамов телеграм канали орқали 16 май куни рестарт бериладиган Бундеслигани қайси телеканалда томоша қилиш борасида тавсия берди.

"Бундеслигани қайси телеканаллар кўрсатади?

Охирги кунларда бир нечта шунга ўхшаш саволларга дуч келдим. Бундеслигани юртимизда кўрсатиладиган каналлар ичидан "Матч ТВ" ва унинг тармоғидаги "Футбол1", "Футбол2" ҳамда "Футбол3" каналлари аниқ кўрсатади. Куни кеча эфирда "Матч ТВ" журналистлари Бундеслига доирасидаги тур ўйинларининг барчасини имкон қадар жонли ва параллель учрашувлар натижасида эфирдан тушиб қоладиган баҳсларни ёзиб олинган ҳолда намойиш этишларини таъкидлашди. Яъни, "Матч ТВ" ва унинг тармоғидаги каналлар Германия Бундеслигасини тўлиқ форматда кўрсатади.

Бундеслига телетрансляция ҳуқуқини сотиб олган каналлар орасида дастлаб "Спорт"ни кўрганим йўқ. ГФЛ бўйича узоқ титкилашлардан кейин мазкур чемпионатни кўрсатиш ҳуқуқига ўзимизнинг «Спорт» канали ҳам эгалигини тасдиқловчи расмий рўйхатни топдим. Демак «Матч ТВ» канали йўқ мухлислар ҳам бемалол Бундеслигани томоша қилишлари мумкин. 

Маълумот учун, Тожикистонда ҳам Германия чемпионати намойиш этилади. «Варзиш ТВ» ва «Футбол ТВ» каналларида Германия чемпионати трансляция ҳуқуқи мавжуд.

Шунингдек, "Eurosport" тармоғидаги каналлар ҳам Бундеслигани кўрсатади.

Тавсиям шуки, имкони бўлса Бундеслигани фақат "Матч ТВ" каналларида томоша қилинг! Ўйин сифати ва шарҳ бир-бирига ҳамоҳанг бўлгани дуруст. Айниқса Бундеслигани Сергей Кривохарченко ва Роман Нагучев шарҳида томоша қилиш лозим. Чунки мазкур шарҳловчилар айнан Германия футболига ихтисослашган профессионаллар. Шунингдек, Георгий Черданцев, Константин Генич шарҳида Бундеслигани томоша қилиш ҳам қизиқ туюлмоқда. Бири Италия футболига, иккинчиси кўпроқ Ла Лигага  ихтисослашган профи. Аммо иккаласининг иши, шарҳи ва футбол тушунчаси юқори. Бу эса шарҳда жуда керак ва шарт бўлган жиҳат. Шу тарафлама уларнинг шарҳида футбол кўриш ёқимли.

Очиғи, Денис Казанский Бундеслигани шарҳламагани маъқул :-) Доим Бундеслигани тролль қилиб келган шарҳловчини Матч ТВнинг Германия футболидаги аудиторияси қабул қилиши қийин. Қисқаси, имконият бўлса Бундеслигани фақат "Матч ТВ"да томоша қилинг", - дея ёзади Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика