UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса биринчи  0 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  61 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   2 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  25 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  3 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  4 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  2 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3

Бутсаларини михга илганлар Янгиликлар

Бутсаларини михга илганлар

Умр оқар дарёга ўхшайди, ҳеч тўхтамайди. Кечагина тўп тепиб юрган футболчилар бугунги кунда мураббийлик қилишмоқда ёки бошқа лавозимларда ишлашмоқда.

2016 йилда ҳам бир қатор машҳур футболчилар ўз фаолиятларини якунлашди. Уларнинг баъзиларини ёдга оламиз.

ПАВЕЛ БУГАЛО

Ўтган йил "Бунёдкор" клубида ҳам ўйинчи, ҳам дарвозабонлар мураббийи бўлган Павел Бугало 2017 йилги мавсумда футболчи сифатида рўйхатдан ўтказилмади. Олий лиганинг дастлабки мавсуми бўлган 1992 йилда ҳам майдонга тушган Бугало чемпионатимизнинг энг фахрий футболчиларидан бири бўлди.

1996 ва 1997 йилларда икки марта Ўзбекистонда энг яхши футболчи деб топилган Павел Бугало дарвозабонлар орасида ягона ҳисобланади. Ҳозирга қадар қолган ҳеч бир посбон хатто бир марта ҳам йилнинг энг яхшиси бўла олмаган. Бугало "Пахтакор" (1992 ва 1998) ҳамда "Бунёдкор" (2008) сафида Ўзбекистон чемпиони бўлган. Уч марта Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган. Посбон фаолияти давомида хорижда Россиянинг "Алания", Қозоғистонинг "Женис", "Жетису" ва "Ордабаси" клублари шарафини ҳимоя қилган. "Женис" билан бирга Қозоғистон кубоги соҳиби бўлган. Бугало Ўзбекистон терма жамоасида 40та ўйин ўтказган. 1995 йил Нигерияга қарши кечган баҳсда дебют қилган дарвозабон терма сафидаги сўнгги учрашувини 2007 йилда Эстонияга қарши учрашувда ўтказган.


ВИКТОР КАРПЕНКО
Тўрт карра Ўзбекистон чемпиони ва уч карра Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлган Виктор Карпенко ҳам фаолиятининг сўнгги йилини "Бунёдкор"да ўтказди. Ярим ҳимоячи айни пайтда "қалдирғочлар" мураббийлар штабида фаолият олиб бормоқда. Карпенко фаолиятини "Бухоро" сафида бошлаб "Қизилқум"да давом эттирган. Кейин Россияда "Шинник", "Локомотив Чита" ва "Сокол" клубларида ўйнади. Сўнгра Қозоғистоннинг "Қайрат" шарафини ҳимоя қилди. "Бунёдкор" олий лигага чиққан Карпенко Ўзбекистонга қайтди. Охирги йилларда "Локомотив" ва "Шўртан" клубларида ўйнаган ярим ҳимоячи "Бунёдкор" сафида икки марта ОЧЛ ярим финалига қадар етиб борди. У Ўзбекистон терма жамоаси сафида 61та ўйин ўтказиб 4 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишга эришган. Ўзининг илк учрашувини 2003 йилда Беларусь терма жамоасига қарши ўтказган футболчи сўнгги хайрлашув ўйинини 2014 йил Тошкентда Уммонга қарши ўтказган. Карпенко терма жамоа билан 2007 ва 2011 йилги Осиё Кубогида иштирок этиб қайтган.



ХАЙРУЛЛА КАРИМОВ
Футбол майдонида ўта қизиққонлиги билан ажралиб турган ҳимоячи Хайрулла Каримов ҳам юқоридаги икки футболчи сингари бу йилдан бутсаларини михга илишга қарор қилди. Профессионал фаолиятини Наманганнинг "Навбаҳор" клубида бошлаган Каримов олий лигадаги сўнгги мавсумида ҳам ушбу клуб шарафини ҳимоя қилди. Хайрулл Каримов Қашқадарёнинг "Машъал" ва "Насаф" клубларида ҳам тўп тепган. Олий лигадаги сўнгги учрашувини "Бунёдкор" сафида 2016 йил иккинчи давранинг биринчи турида "Нефтчи"га қарши ўтказди.

Хайрулла Каримов футболчилик фаолиятида уч марта Ўзбекистон чемпиони бўлган, бир марта кумуш медали ва олти марта бронза медалини қўлга киритган. 2008 йил "Бунёдкор" билан Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган.

Ҳимоячи Ўзбекистон терма жамоаси сафида 16та ўйин ўтказишга эришган. 2007 йил Ироқ билан ўртоқлик учрашувида дебют қилган Каримов терма сафидаги охирги ўйинни 2009 йил Австралияга қарши баҳсда ўтказган.



АСРОР АЛИҚУЛОВ

Асрор Алиқулов Ўзбекистон олий лигасида 500та ўйин ўтказган дастлабки футболчи сифатида тарихга кириб бўлган. Умуман олганда чемпионатимизда жами 520та учрашув ўтказиб 38 ёшида фаолиятини якунлашга қарор қилди. Футболчи сифатида "Машъал", "Насаф", "Пахтакор", "Динамо" ва "Шўртан" клубларида ўйнаган Алиқулов беш марта Ўзбекистон чемпиони унвонига эга бўлган. Худди шунча марта мамлакат кубогини қўлга киритган. "Пахтакор" билан бирга икки бор ОЧЛ ярим финалига қадар етиб борган. 2007 йилда "шерлар" сафида МДҲ кубоги чемпиони бўлган. Бир йилдан сўнг ушбу мусобақа финалига чиққан.

Асрор Алиқулов Ўзбекистон терма жамоаси сафида деярли 10 йил фаолият юритган. 1999 йил Малайзия билан ўйинда илк бор терма жамоа футболкасини кийган ҳимоячи сўнгги баҳсини 2008 йил Японияга қарши ўтказган эди. Жами Алиқулов ҳисобида терма жамоа сафидаги 63та ўйин мавжуд.

Асрор Алиқулов бугунги кунда Ғузорнинг "Шўртан" клуби мураббийлар штабида фаолият олиб бормоқда.



АНДРЕЙ БАКЛАНОВ

2003 йил олий лигада дебют қилган Андрей Бакланов фаолияти давомида бир қатор клубларда ўйнашга улгурган. Дастлаб Қувасойнинг "Цементчи" клубида олий лигада майдонга тушган Бакланов кейинчалик "Насаф", "Динамо", "Тўпаланг", "Шўртан" ва "УзДонгЖу" клублари шарафини ҳимоя қилди. Унинг олий лигада охирги клуби "Қўқон-1912" бўлди. Ҳозирги кунда посбон жамоа дарвозабонлар мураббийи сифатида ишламоқда.

"Насаф" сафида Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳибига айланган. Дарвозабон олий лигада жами 130дан зиёд учрашувда иштирок этган.



АЗИЗ ТЎХТАБОЕВ

1985 йилда туғилган Азиз Тўхтабоев бу йилдан "Қўқон-1912" мураббийлар штабида иш бошлади. Олий лигада 2002 йил олий лигадаги дебютини ҳам айнан қўқонликлар сафида ўтказган. Футболчи "Трактор", "Қизилқум" ва "Локомотив" клубларида ҳам тўп тепиб мухлислар меҳрини қозонган. Охирги йилларда "Қўқон-1912" сафида ўтказиб жамоани яна олий лигага қайтишида ва унда ўз ўрнига эга бўлишида катта хисса қўша олди. Тўхтабоев чемпионатимизда 100дан ортиқ ўйин ўтказди.



Жароҳат туфайли рўйхатдан ўтмаган футболчилар


Юқоридаги футболчилар каби фаолиятини буткул тугатмаган лекин 2017 йилги олий лиганинг биринчи давраси учун рўйхатдан ўтказилмаган ўйинчилар ҳам мавжуд.

Бир неча йил давомида Қаршининг "Насаф" клуби шарафини ҳимоя қилиб келган чап қанот ҳимоячиси Ботир Қораев ўтган мавсумни Ғузорнинг "Шўртан" клубида ўтказди. Тажрибали футболчи мавсум ўртасида жиддий жароҳат олди ва узоқ муддатга сафдан чиқди. Ҳозир ҳам жароҳатини даволаётган Қораев рўйхатдан четда қолди. Бироқ "Шўртан" клуби вакилларининг айтишича Қораев иккинчи даврада қўшимча равишда қайдномага қўшилиши мумкин экан. Яъни футболчи жароҳатини даволаб бўлса уни яна яшил майдонда кўрамиз.



Худди Қораев сингари "Насаф" клубида бир неча йил давомида ўйнаган ҳужумчи Илҳом Шомуродов ҳам бу йилги қайдномада кўриниш бермади. 2011 йил клуб сафида ОФК кубогини қўлга киритган тажрибали ҳужумчи ўтган йил ярмида жароҳат олганди. Шундан кейин Шомуродов ҳали майдонга қайтганича йўқ. Айни пайтда ҳужумчининг шартномаси мавжуд эмас. Илҳом Шомуродовга мурожаат қилганимизда ҳали футболдан буткул кетмоқчи эмаслигини маълум қилди. Демак, жароҳат ортда қолса Шомуродовни яна майдонда кўрамиз.



"Қўқон-1912" ҳужумчиси Отабек Ҳайдаров ўтган мавсум олий лиганинг 28-турида “Машъал” жамоаси билан бўлган учрашувда жароҳат олиб майдонни эрта тарк этган эди. Тиббий текширувлардан сўнг футболчи жарроҳлик столига ётиши лозимлиги маълум бўлганди. Ўтган йил декабрь ойи ўрталарида Ҳайдаров Москва шаҳрида оперция қилинди. Ҳозирча жароҳатидан буткул қутулмагани учун футболчи биринчи давра учун қайдномадан ўтказилмади. Уни ҳам юқоридаги икки футболчи сингари иккинчи даврада олий лигада кўришга умид қиламиз.



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика