Бускетс “Рома”га қарши майдонга тушадими?

3 апр 2018, 23:29
“Барселона” футболчилари ЕЧЛ ¼ финалида “Рома” билан куч синашади.

Каталония клуби мухлислари учун хушхабар: жамоанинг тажрибали ярим ҳимоячиси Сержио Бускетс жароҳатдан фориғ бўлиб, сафга қайтган. Жароҳатини тиклаш билан банд бўлган Люк Динь, Алеиш Видал ва Йерри Мина учрашув қайдномасидан жой олишмаган.

“Барселона”-“Рома” учрашуви 4 апрель куни соат 23:45 да “Ноу Камп” стадионида бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Барселона" ФК расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›