

"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс "Севилья"га қарши баҳсда тўпиғидан жароҳат олди.
"Mundo Deportivo" хабарига кўра, футболчининг тикланиши учун 2-3 ҳафта вақт керак бўлади.
Шу тариқа, 34 ёшли хавбек Европа Лигаси доирасидаги "Манчестер Юнайтед"га қарши ҳар икки ўйинни ҳам ўтказиб юбориши мумкин. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 27 та ўйин ўтказди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.



