Бускетс: "Бу "Барса"даги энг ёмон мағлубиятим"

Tolibjon Qosimov
11 апр 2018, 14:31
"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс ЕЧЛ чорак финал жавоб учрашуви доирасида "Рома"дан учралган мағлубият (0:3)дан кейин фикрларини билдириб ўтди.

"Менда бунчалик салбий ҳиссиётлар бўлмаган эди. Бу менинг "Барса"даги фаолиятимда энг ёмон мағлубиятим. Биз учрашувга яхши формада етиб келган эдик, лекин мағлубият ҳаммасини ўчириб юборди.

Энди қолган совринлар учун курашамиз. Агар уларни қўлга киритсак мавсум ёмон ўтмаган бўлади, шунга қарамай бугунги мағлубият мавсумни хира қилиб қўйди", - деди Бускетс.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football-italia.net