

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, ярим ҳимоячи келаси мавсумни аниқ Каталония жамоасида ўтказади, чунки бош мураббий Хави уни лойиҳанинг муҳим қисми деб ҳисоблайди.
Бироқ клуб ҳали Бускетс билан янги битим бўйича музокараларга киришгани йўқ, шунинг учун MLS жамоалари уни 2023 йилда эркин агент сифатида қўлга киритишга ҳаракат қилишмоқчи.
Бускетс 2008 йилдан бери "Барселона"нинг асосий жамоасида ўйнаб келмоқда.



